locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Лозанна шаҳрида ўтаётган FEI Sport форумда иштирок этмоқда

2026 йил 30–31 март ва 1 апрел кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, нуфузли IMD Business School — Олимпия пойтахтида FEI Sport форуми бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Лозанна шаҳрида ўтаётган FEI Sport форумда иштирок этмоқда
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Лозанна шаҳрида ўтаётган FEI Sport форумда иштирок этмоқда.

2026 йил 30–31 март ва 1 апрел кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида, нуфузли IMD Business School — Олимпия пойтахтида FEI Sport форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг биринчи куни — 30 март санаси ёшлар масалаларига бағишланди. Унда ёш спортчиларнинг босқичма-босқич юқори даражадаги спортга ўтиши, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Лос-Анжелес 2028 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига оид регламентлар юзасидан фикр алмашилди. Кун якунида эса FEI томонидан янгиланаяпган от спортнинг от юртиш йўналиши (виездка ва пара-виездка) регламентларига бағишланган муҳим сессия бўлиб ўтди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг