locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон – I Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори

Темирмалик Турсунов эса 9 та гол билан мусобақанинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон – I Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
Фото: Спорт вазирлиги

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида 26-июн – 5-июль кунлари карлар жамоалари ўртасида футзал бўйича қитъа чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақада муносиб иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллаб, I Осиё чемпионатининг бронза медаллари соҳибига айланди.

Азиз Маматов бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақа давомида ёрқин ўйин намойиш этиб, қатор эътирофга лойиқ натижаларни қайд этди:

Мусобақанинг энг сермаҳсул жамоаси — 46 та гол;
Тўплар фарқи бўйича энг яхши кўрсаткич — +28;
Артур Умуров 17 та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланиб, «Олтин бутса» совринини қўлга киритди;
Темирмалик Турсунов эса 9 та гол билан мусобақанинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг