locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ХХ Осиё ўйинлари Айчи–Нагоя 2026 га тайёргарлик кўрмоқда

Тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида эса мамлакатимиз шарафини Бекзод Қурбанов, Абдураҳмон Абдуллаев, Нуржан Туяқбоев ва Оқил Собиржонов ҳимоя қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ХХ Осиё ўйинлари Айчи–Нагоя 2026 га тайёргарлик кўрмоқда
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон ХХ Осиё ўйинлари Айчи–Нагоя 2026 га тайёргарлик кўрмоқда

2026 йил 19 сентябрдан 4 октябргача Японияда ХХ Осиё ўйинлари Айчи–Нагоя 2026 бўлиб ўтади. Ўйинлар доирасида от спорти бўйича мусобақалар ўтказилиб, спортчилар от спортнинг от йўрттириш (виездка), учкураш ва тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишлари бўйича медаллар учун кураш олиб борадилар.

Ўзбекистон от спорти ушбу йирик спорт тадбирида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. От спортнинг от йўрттириш (виездка) йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Алина Шевцова иштирок этади. Тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида эса мамлакатимиз шарафини Бекзод Қурбанов, Абдураҳмон Абдуллаев, Нуржан Туяқбоев ва Оқил Собиржонов ҳимоя қилади.

Спортчиларимиз учун ХХ Осиё ўйинларидаги иштирок халқаро мавсумнинг муҳим босқичларидан бири бўлиб, Ўзбекистонни Осиёнинг энг йирик спорт майдонларидан бирида муносиб намоён этиш учун яна бир имкониятдир.

Ўзбекистонлик чавандозларнинг Германиянинг Аахен шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштирокидан сўнг, терма жамоамиз янги мақсад ва вазифаларни олдига қўйган ҳолда ўз йўлида давом этмоқда. Олдинда — янги стартлар, янги синовлар ва мамлакатимиз от спортни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг