Ўзбекистон – Hexamind: кескин баҳс дуранг билан якунланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Лондонда ўтказилаётган жамоавий рапид йўналишидаги Жаҳон чемпионатида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Терма жамоамиз америкалик таниқли гроссмейстер Левон Аронян бошчилигидаги Hexamind жамоасига қарши беллашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангни қайд этди.
Нодирбек Абдусатторов Левон Аронянни, Жавоҳир Синдаров эса амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзинни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Аммо қизларимиз иштирокидаги партиялардаги мағлубиятлар туфайли жамоавий ғалаба қўлга киритилмади.
Бакрадзе Иман
Редактор