Ўзбекистон гимнастикачилари Жаҳон челленж кубогини 9 та медал билан якунлашди
Тошкентдаги мусобақада терма жамоамиз 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги якунланди. Мусобақанинг сўнгги — финал баҳсларининг иккинчи куни ҳам ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли тарзда якун топди.
22 июн куни беллашувларда ҳам юртдошларимиз умумий ҳисобга 2 та олтин ва 1 та кумуш медал қўшишди.
Олтин медаллар:
• Аҳрорхон Темирхонов — параллел брус
• Абдулазиз Мирвалиев — таяниб сакраш
Кумуш медал:
• Одинахон Робижонова — тўсин
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 9 та медалга — 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронзага эга чиқди. Бу натижа гимнастикачиларимиз жаҳон миқёсидаги мусобақаларда тобора юқори натижалар кўрсатаётганини яна бир бор исботлади.
Бакрадзе Иман
Редактор