locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон гандболчилари Франциядаги мусобақада чемпион бўлишди

U18 қизлар терма жамоаси Paris World Games турнирида барча рақибларини мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон гандболчилари Франциядаги мусобақада чемпион бўлишди
Расм: Olympic.uz

Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Paris World Games” халқаро турнирида Ўзбекистон U18 аёллар гандбол терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 12 июл куни жамоамиз финалда Франциянинг Dole-Choussin жамоасига қарши майдонга тушди. Пер де Кубертен номидаги стадионда бўлиб ўтган ҳал қилувчи беллашувда юртдошларимиз 2008–2009 йилларда туғилган спортчилар билан шаклланган таркибда рақибни 29:11 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнир давомида терма жамоамиз қуйидаги натижаларни қайд этди:
• Бразилия термаси — 32:14
• Франциянинг Dole-Choussin жамоаси (группавой босқич) — 22:8
• Volenceiennes Handball — 24:17
• Pays De Lesneven Handball — 18:9

Шу тариқа, U18 қизларимиз барча ўйинларда зафар қучиб, мусобақа чемпионлигига сазовор бўлишди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг