locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзалчилари Фаластинга қарши ўйин олди машғулотларини ўтказди

Осиё кубоги саралашидаги илк баҳс эртага бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзалчилари Фаластинга қарши ўйин олди машғулотларини ўтказди
Фото: Ўзбекистон футзали

Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси F гуруҳи баҳсларида иштирок этиш учун Бишкекда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун ўйин олди расмий машғулотини ўтказди.

Машғулот саралаш учрашувлари ўтказиладиган Қирғизистон футбол уюшмасига қарашли Футбол академияси спорт мажмуасида ташкиллаштирилди.

Мураббийлар штаби футзалчиларимиз билан бугунги машғулотда бўлғуси рақибнинг ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда керакли тактик комбинациялар устида ишлашди. Шу ўринда футзалчиларимизнинг кайфиятлари аъло, жанговар эканлигини қайд этиш жоиз.

Эслатиб ўтамиз, Нодир Элибоев шогирдлари саралаш мусобақасидаги илк учрашувни эртага – 20-сентябр санасида, Тошкент вақти билан соат 15:00 да Фаластин жамоасига қарши ўтказишади.

Фото: Ўзбекистон футзали
Фото: Ўзбекистон футзали
Фото: Ўзбекистон футзали
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг