locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзал жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзал жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади
Расм: upl.uz Ўзбекистон футзал жамоаси

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Индонезияда бўлиб ўтадиган 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Тайёргарлик доирасида Нодир Элибоев бошчилигидаги жамоа Тожикистон терма жамоасига қарши иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувини Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ўтказади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. 13 апрел куни бўлиб ўтган биринчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси рақибни 8:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу икки жамоа 2024 йил Таиландда ўтган Осиё Кубоги доирасида ҳам учрашган. Ўшанда учинчи ўрин учун баҳс асосий вақтда 5:5 ҳисобида якунланган ва пеналти сериясида Ўзбекистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг