locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинни бошлади

Машғулотлар “Юнусобод” спорт мажмуасида олиб борилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинни бошлади
Фото: Ўзбекистон футзали

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мамлакат миллий чемпионатининг 3-тур баҳслари 13-октябрда якунига етиши билан Тошкентда 18-октябрга қадар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Машғулотлар “Юнусобод” спорт мажмуасида олиб борилади.

Йиғин давомида жаҳон футзалида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Қозоғистон терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашиш ҳам режалаштирилган.
Мураббийлар штаби бу галги йиғинга БМБ ПФC аъзоларидан тўрт нафарини жалб этган:

Ҳимоячилар – Машраб Одилов ("БМБ ПФC"), Шаҳзод Саъдиев ("БМБ ПФC").

Қанот ўйинчиси – Муҳаммадали Хусанбоев ("БМБ ПФC").

Ҳужумчи – Музаффар Аҳаджонов ("БМБ ПФC"),

Аббос Элмуродов, Аббосбек Ўлмасбеков, Хусниддин Нишонов ҳамда Давлат Ибрагимовлар жароҳатидан тўлиқлигича фориғ бўлмаганлиги боис бу галги йиғинни ўтказиб юборишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг