Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Японияга мағлуб бўлди
Футзалчилар “C” гуруҳида 4 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги гуруҳ босқичидаги 3-учрашувини ўтказди.
Нодир Элибоеев шогирдлари мазкур баҳсда Япония терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувда ҳисобни дастлаб Шаҳрам Фахриддинов очган бўлса, шундан сўнг кунчиқар юрт вакиллари икки бор жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди.
Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 1:2 ҳисобида Японияга мағлуб бўлди. Шу тариқа, Нодир Элибоеев шогирдлари Осиё кубогининг “C” гуруҳида 4 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист