locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти «Милан» клуби раҳбарлари билан учрашди

Ташриф якунида томонлар эсдалик совғаларини алмашишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футзал федерацияси президенти «Милан» клуби раҳбарлари билан учрашди
Фото: Ўзбекистон футзали

2025-йил 22-октябр куни Италиянинг Милан шаҳрида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамда машҳур “Милан” футбол клуби раҳбарлари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда “Милан” клуби вице-президенти – Бошқарув директори Мауро Таоло, шунингдек, клубнинг доимий элчилари — 2006-йилда жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо ва бразилиялик афсонавий футболчи Сержинё иштирок этди.

Мулоқот чоғида томонлар футбол, унинг ажралмас қисми футзал йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, икки мамлакат, миллат мутахассислари учун фойдали курсларини ташкил этиш, шунингдек, турли ўқув-амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

Мауро Таоло билан суҳбат чоғида “Милан” клуби орқали Италия футзалининг илғор тажрибаларини Ўзбекистонга олиб кириш, икки мамлакат футзал федерациялари ҳамкорлигини ўрнатиш ва ривожлантириш, келгусида ҳамкорлик қилиш масалалари истиқболли йўналишда муҳокама қилинди.

Шу ўринда қайд этиш керак, 2022-йилда Италия футболи афсоналари ҳамда 2025-йилда Жаҳон футболи юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришганди. Ҳар иккала тадбир қатнашчилари бўлган италиялик мезбонлар Ўзбек заминига ташрифидан улкан таассуротлар олганликларини мамнуният билан қайд этишди. Келажакда шу каби тадбирларни доимий йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ташриф якунида томонлар эсдалик совғаларини алмашишди. Бекзод Маматқулов учрашувдан сўнг хизмат сафари билан Франция пойтахти Париж шаҳрига жўнаб кетди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг