locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон финалда! Бекзод Курбанов — кучли ТОП-10 сафида ва медаллар учун курашни давом эттиради

3 октябрь куни Японияда бўлиб ўтаётган XX Осиё ўйинлари доирасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича индивидуал баҳсларнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон финалда! Бекзод Курбанов — кучли ТОП-10 сафида ва медаллар учун курашни давом эттиради
photo: gettyimages

Ўзбекистон финалда! Бекзод Курбанов — кучли ТОП-10 сафида ва медаллар учун курашни давом эттиради.

3 октябрь куни Японияда бўлиб ўтаётган XX Осиё ўйинлари доирасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича индивидуал баҳсларнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Курбанов Бекзод ўзининг Маттс VG лақабли оти билан баландлиги 155 см гача бўлган тўсиқлардан иборат мураккаб йўналишни муваффақиятли босиб ўтди.

Ушбу натижа орқали Бекзод Курбанов ўз тоифасидаги кучли ТОП-10 спортчилар қаторидан жой олиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақада жами 20 та мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Энди Бекзод Курбанов ва Маттс VG жуфтлиги финал босқичида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, медаллар учун курашни давом эттиради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг