locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси XX Осиё ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун мусобақа манзилига йўл олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси XX Осиё ўйинларида иштирок этади
photo: regbi Uzbekistan

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси XX Осиё ўйинларида иштирок этади

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун мусобақа манзилига йўл олди.

Осиё қитъасининг энг йирик спорт мусобақаларидан бири бўлган ушбу ўйинларда регби-7 ўйинлари 1–3-октябрь кунлари Нагоя шаҳридаги “Nagoya City Mizuho Park Rugby Field” стадионида ўтказилади.

Эркаклар ўртасидаги ўйинларда жами 12 та терма жамоа иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси A гуруҳидан жой олди.

Ўзбекистон
Гонконг, Хитой
Хитой
Малайзия

Мусобақанинг дастлабки куни — 1-октябрда гуруҳ босқичи учрашувлари, 2-октябрда плей-офф баҳслари, 3-октябрда эса якуний учрашувлар, жумладан, медаллар учун баҳслар ўтказилади.

Ўйинлар тақвими тез орада эълон қилинади.

Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз! Олға, Ўзбекистон!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг