Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига янги бош котиб сайланди
Мазкур тадбирда спорт мутасаддилари, терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилотга янги бош котиб сайланиб, одоб-ахлоқ ва тафтиш комиссиялари таркиби қайта шакллантирилди.
Мазкур тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва федерация мутасаддилари, терма жамоа мураббийлар штаби иштирок этди.
Конференция давомида делегатлар томонидан федерацияга янги бош котиб сайланди. Унга кўра, Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Дилшод Авазов ушбу лавозимни эгаллади.
Шунингдек, кун тартибига мувофиқ, одоб-ахлоқ ва тафтиш комиссиялари таркиби, федерация уставининг янги таҳрири ҳам тасдиқланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист