Ўзбекистон дзюдо жамоаси Улан-Баторга жўнаб кетди
25–27 июл кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри нуфузли “Катта Дубулға” (Grand Slam) турнирга мезбонлик қилади. 154 000 евролик мукофот жамғармасига эга мазкур мусобақада 5 қитъадан 29 давлатни намоён этувчи 247 (148 эркак ва 99 аёл) дзюдочи ғалаба ва жаҳон рейтинги учун муҳим очколар йўлида беллашади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада иштирок этиш учун Мўғулистонга йўл олди. Спортчиларимиз мазкур турнир орқали халқаро тажриба ошириш ва рейтингда юксалишни мақсад қилган.
Аёллар терма жамоаси таркиби:
• -48 кг: Улбусин Ҳакимова
• -52 кг: Фотимахон Турсунбоева
• -52 кг: Муҳайё Аҳматова
• -57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
• -63 кг: Нодира Йўлдошева
• -70 кг: Фарангиз Ҳожиева
Эркаклар таркиби:
• -60 кг: Достон Рўзиев
• -60 кг: Камолиддин Бахтиёров
• -66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев
• -66 кг: Артём Штурбабин
• -73 кг: Ҳожиакбар Тошев
• -73 кг: Мардон Равшанов
• -81 кг: Муроджон Йўлдошев
• -81 кг: Амирбек Аминов
• -90 кг: Умар Бозоров
• +100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
Ўз дзюдочиларимизга омад тилаймиз ва юксак натижалар кутиб қоламиз!