locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий дастурини учинчи ўринда якунлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Фото: Olympic.uz

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига яқинлашмоқда.

Мусобақанинг сўнгги куни доирасида ўтказилган аралаш жамоавий дастурда Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртларимиз саралаш босқичида Германия ва Грузия терма жамоаларини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда эса Россия жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали учун Монголияга қарши татамига чиқди ва рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий дастурини учинчи ўринда якунлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг