locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳудудий бўлимлари фаолияти таҳлили

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятига тегишли бўлиб, 62 нафар дзюдочи терма жамоа таркибига киритилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳудудий бўлимлари фаолияти таҳлили
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудий бўлимларининг якунга етиб бораётган 2025 йилги мавсумдаги фаолияти кўриб чиқилди.

Таҳлил натижасига кўра, республика бўйича жами 307 нафар спортчи турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга тайёрлаб берилган. Улар кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларидан ўрин олган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятига тегишли бўлиб, 62 нафар дзюдочи терма жамоа таркибига киритилган. Бухоро (39), Қашқадарё (38) ва Тошкент шаҳри (32) юқори натижаларни қайд этган ҳудудлар қаторида эътироф этилди. Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятида ҳам бу борада ишлар ижобий кўринишда. Бу йил Сирдарё вилоятида ҳам ўсиш кўзга ташланди.

Ҳудудларда хориждан таклиф этилган мураббийлар фаолият юрита бошлади. Бу ҳам албатта, ўз самарасини беради. Президент қарори билан ташкил этилган Урганч ва Денов дзюдо маҳорат мактаблари тарбияланувчилари қисқа фурсатда халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди. Жорий йилда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг йиллик тақвимига "Uzbekistan Judo Tour" ва "Judo Kids" мусобақалари қўшилди. Бу ҳам ҳудудларда дзюдо оммавийлиги ва ривожланишига хизмат қилмоқда.

photo: дзюдо

2026 йилда Бухоро ва Хоразм вилоятларининг тизимли равишда олиб бораётган ривожланиш тажрибаси қолган ҳудудларга ҳам татбиқ этилади. Бу орқали нисбатан оқсаётган вилоятлардаги дзюдо ривожи йўлидаги ислоҳотларда ҳам ўзгариш ва бунинг ортидан ўсишга эришиш мақсад қилинган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг