locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Япония билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон дзюдо федерацияси делегацияси Японияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо федерацияси Япония билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерацияси делегацияси Японияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Кокушикан университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистонда дзюдони янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудий федерациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Йўлдашев ва Сурхондарё вилояти дзюдо федерацияси раиси Тўлқин Валиев иштирок этди.

Кокушикан университети томонидан музокараларда Жисмоний тарбия факультети декани, профессор, эркаклар ва аёллар дзюдо клублари директори Хитоси Фурута, Жисмоний тарбия факультети доцент Йасутака Нарита ҳамда университет Халқаро маркази Халқаро алоқалар бўлими вакили Рико Мукаи қатнашди.

Учрашув якунларида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, мураббийлар ва спортчилар ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳудудий бўлинмаларида ишлаш учун япониялик мутахассисларни жалб қилиш бўйича келишувларга эришди.

Келишувларнинг амалга оширилиши дзюдо соҳасида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини мустаҳкамлашда навбатдаги қадам бўлади ҳамда маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ва миллий дзюдо мактабини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг