locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Тошкент шаҳар бўлими ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Тадбир кун тартибида Федерациянинг Тошкент шаҳар бўлими ижрочи директори лавозимига Жамшид Бекмуродов номзоди бир овоздан маъқулланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо федерацияси Тошкент шаҳар бўлими ҳисобот йиғилиши ўтказилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Тошкент шаҳар бўлими ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Унда Спорт вазири ўринбосари - ҳудудий федерация раиси Аваз Каримов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси раҳбарияти, ходимлари, спорт-таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда тренерлар иштирок этди.

Йиғилишда Тошкент шаҳри бўйича 2025 йилда амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, бу йил шуғулланувчилар сонини ошириш, натижаларни яхшилаш, терма жамоалар таркибига муносиб номзодлар захирасига шакллантириш каби устувор вазифалар белгиланиб олинди.

Тадбир кун тартибида Федерациянинг Тошкент шаҳар бўлими ижрочи директори лавозимига Жамшид Бекмуродов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг