locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан Халқаро дзюдо куни кенг нишонланди

Ёш дзюдочиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбирига ўзгача кайфият бағишлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан Халқаро дзюдо куни кенг нишонланди
photo: Judo Uzbekistan

Пойтахтимиздаги 17-умумтаълим мактаби ҳудудида жойлашган Олимпиада чемпиони Диёра Келдийорова дзюдо залида Халқаро дзюдо кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси масъуллари, мураббийлар, дзюдочилар, уларнинг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

"Тинчлик" шиори остида ўтказилган бу йилги тадбир доирасида дарахт ҳам экилди. Диёра Келдийорова, Давлат Бобонов, Алишер Юсупов, Музфарбек Тўрабоев сингари Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари келажак авлод учун ерга нихол қадатди. Кўчат ёнига унинг муаллифи ҳам ёзиб қўйилди.

Ёш дзюдочиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбирига ўзгача кайфият бағишлади. Анъанага кўра байрам торти меҳмонларга улашилди. Диёра Келдийорова ёш дзюдочилар билан бирга суратга тушди, уларнинг қувончига шерик бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг