locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Tokai Gakuen University билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо федерацияси Tokai Gakuen University билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Японияга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси делегацияси Айчи префектурасининг етакчи университетларидан бири бўлган, замонавий спорт инфратузилмаси спорт тиббиёти, физиологияси, биомеханикаси ва спортчиларни тайёрлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар билан уйғунлашган Tokai Gakuen университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда университет ректори Хисаси Ито, умумий таълим факультети декани Шигео Нишибути ҳамда спорт ва саломатлик фанлари факультети ўқитувчиси Махо Уэда иштирок этди.

Музокаралар якунида спортчи ва мураббийларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Япония ва Ўзбекистонда қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочилар учун таълим дастурларини, жумладан япон тилини ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.

Янги ҳамкорлик Ўзбекистон дзюдо федерациясининг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва миллий терма жамоани тайёрлашда Япониянинг илғор тажрибасини жорий этишда яна бир қадам бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг