locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон делегацияси III Осиё ёшлар ўйинларида 2-ўринни эгаллаб турибди!

Ўзбеклар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон делегацияси III Осиё ёшлар ўйинларида 2-ўринни эгаллаб турибди!
photo: MOQ

Баҳрайнда ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинлари юқори нотада давом этмоқда. Мусобақаларда 45 та давлатдан жами 4 074 нафар ёш спортчи иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этиб, ҳозирча умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги кунга қадар ўзбекистонлик ёш спортчилар жами 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди.

Медаллар қуйидаги спорт турларида қўлга киритилди:

• 🤼 Кураш — 4 та олтин медал
• 🏃 Енгил атлетика — 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медал
• 🥊 Аралаш жанг санъати (MMA) — 2 та бронза медал
• 🥋 Пенчак силат — 1 та олтин, 1 та бронза медал

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика баҳслари 26–30-октябрь санасида бўлиб ўтади ва унда 12 нафар ёш полвонимиз совринли ўринлар учун супага чиқади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг