locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон делегацияси Германияда допингга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Мутасаддилар Германиянинг етакчи агентликлари билан учрашув ўтказди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон делегацияси Германияда допингга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори бошчилигидаги делегация — Бош прокуратура ва Спорт вазирлиги вакиллари билан бирга — Германияда хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар доирасида делегация допингга қарши кураш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш, тергов ишларини ташкил қилиш ва спортчилардан намуна олиш жараёнини яхшилаш масалаларида Германия тажрибасини ўрганмоқда.

Ташриф давомида делегация Германия антидопинг агентлиги раҳбари Ларс Морцфайфер ҳамда Кёльн Био кимё институти (антидопинг лабораторияси) директори Марио Тевис билан учрашди.

Музокараларда допинг қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, спортчиларнинг биологик паспортларини юритиш, қоидабузарлик ҳолатларини аниқлаш тизимини жорий этиш каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар учун амалиётлар ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Бундан ташқари, спортчиларнинг биологик паспортларини тўлдириш ва таҳлил этиш мақсадида Кёльнда қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш ҳамда фармакология соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Германия антидопинг агентлиги ва Кёльн Био кимё институти билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, шунингдек, тест натижаларини таҳлил қилиш бўйича шартномалар тузишга келишилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг