locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Мусобақа якунларида энг кучли мерганлар аниқланди ҳамда терма жамоа учун муносиб номзодлар саралаб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
photo: kamondan otish

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шахридан 260 нафардан ортиқ спортчилар 18 метр масофадан микс ва жамоавий дастурлар бўйича баҳсларда иштирок этиб, ўз маҳоратини намойиш этди.

Мусобақа якунларида энг кучли мерганлар аниқланди ҳамда терма жамоа учун муносиб номзодлар саралаб олинди.

Чемпионатнинг ёпилиш маросимида Тошкент вилояти спорт бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобокулов сўзга чиқиб, мамлакатимизда камондан отиш спорт турини ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва бундай нуфузли мусобақаларни мунтазам ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг