locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон давлат спорт академиясига иқтидорли спортчиларни қабул жараёнлари давом этмоқда

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон давлат спорт академиясига иқтидорли спортчиларни қабул жараёнлари давом этмоқда
PHOTO: Telegram

Қабул жараёнида Спорт фаолияти (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналишига спорт турлари бўйича сўнгги бир йил ичида Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар, спорт натижаларига кўра 14 та олимпиадага оид ва паралимпия спорт турларидан сараланади.

Саралаш жараёни олимпиадага оид ва паралимпия спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришган спортчиларнинг кўрсаткичлари, мусобақаларнинг нуфузи асосида юқоридан пастга селекция тамойили асосида амалга оширилади.

Спорт академиясига тавсия этилаётган номзодлар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси йиғилишлари қарорлари асосида, тегишли спорт тури бўйича бош мураббий иштирокида кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Республика комиссияси қарорига кўра, уларнинг ҳужжатлари Давлат қабул комиссиясига тақдим этилади.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:
Ариза
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта)
Тугатган таълим муассасаси дипломи ёки аттестати
Спорт ютуқларини тасдиқловчи расмий сертификат, диплом ёки фахрий ёрлиқлар нусхалари
Спорт федерацияси ёки ассоциацияси томонидан берилган тавсиянома

Мазкур ҳужжатлар тўплами спорт таълим муассасаси раҳбари ёки спорт тури бўйича федерация/ассоциация бош котиби тавсияномаси асосида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига электрон ва қоғоз шаклда (йиғма жилдда) топширилади.

Спорт академиясининг Спорт менежменти бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 6 та Спорт фаолияти (фаолияти турлари), Адаптив жисмоний тарбия ва спорт, Спорт психологияси, Спорт маркетинги, Спорт менежменти, Спорт ҳуқуқи магистратура мутахассисликлари бўйича қабул жараёни амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг