locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон давлат спорт академиясида 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди

Тадбир давомида йил давомида юқори натижа кўрсатганлар муносиб тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон давлат спорт академиясида спортчи талабалар томонидан 2025 йил сентябр ва декабрь ойларида эришилган натижалар сарҳисоб қилинди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов очиб берди ҳамда иштирокчиларни самимий табриклади.

У ўз табрик сўзида спорт соҳасини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни ва академия талабалари эришаётган ютуқларни алоҳида эътироф этди.

2025 йил сентябр–декабрь ойларида академия талабалари халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларда жами 224 та медални қўлга киритдилар. Шу жумладан 93 таси халқаро мусобақаларда (26 олтин, 43 кумуш, 24 бронза), 131 таси эса Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида (61 олтин, 45 кумуш, 25 бронза) қайд этилди.

Тадбир якунида йил давомида юқори спорт натижалари ва намунави фаолияти билан ажралиб турган талабалар номинациялар бўйича сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” — Неков Алижон

“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” — Нигматова Умида

“Йилнинг энг намунави эркак талабаси” — Суфиянов Далер

“Йилнинг энг намунави аёл талабаси” — Бикбулатова Зулфия

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг