locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Давлат спорт академияси ўз фаолиятини бошлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Ўзбекистон Давлат спорт академияси ўз фаолиятини бошлади
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан, спорт соҳасида юксак малакали мутахассислар, янги авлод спортчи ва мураббийларини тайёрлаш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ютуқларини янада мустаҳкамлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Давлат спорт академияси ташкил этилди.

Академия 2025/2026 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни бошлайди ва давлат олий таълим муассасаси мақомига эга бўлади. Талабаларни қабул қилиш республикадаги бошқа олий таълим муассасаларидаги каби давлат буюртмаси асосида амалга оширилади. Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича тайёрлов марказлари битирувчилари академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади.

Батафсил маълумотлар Ўзбекистон Давлат спорт академиясининг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг