locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон човкен терма жамоаси Шеки шаҳрида халқаро мусобақада гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади

Мазкур ўйинда Фирдавс Асралов хет-трик (3 та гол), Асқад Ботиралиев эса 1 та гол муаллифи бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон човкен терма жамоаси Шеки шаҳрида халқаро мусобақада гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади
PHOTO: Google

2025-йилнинг 25-сентябр куни Ўзбекистон Човкен терма жамоаси Озарбайжоннинг Шеки шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро Човкен мусобақасида иштирок этиш учун етиб борди. 27-сентябр куни мусобақанинг расмий қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳидан ўрин олиб, Қозоғистон ва Туркия терма жамоалари билан бир гуруҳга тушди.
Гуруҳ босқичидаги беллашувлар:
28-сентябр куни жамоамиз гуруҳдаги илк ўйинини Қозоғистон терма жамоасига қарши ўтказди. Жуда муросасиз ва шиддатли ўтган учрашувда Бердиёр Айдаров томонидан урилган ягона гол жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
30-сентябр куни гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Ўзбекистон човкенчилари Туркия терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Йигитларимиз юксак маҳорат ва жамоавий ўйин кўрсатиб, 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришишди. Мазкур ўйинда Фирдавс Асралов хет-трик (3 та гол), Асқад Ботиралиев эса 1 та гол муаллифи бўлди.
Натижада Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунлаб, ярим финал босқичига йўл олди. Катта эҳтимол билан, ярим финалда жамоамиз Баҳрайн ёки қўшни Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Терма жамоамизга мусобақанинг кейинги босқичларида омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг