Ўзбекистон чемпионатида рекордлар серияси
-85 кг вазн тоифасининг даст кўтариш баҳсларида юқори даражадаги натижалар қайд этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Мамлакат биринчилиги қизғин ва муросасиз руҳда давом этмоқда. Якунига етган -85 кг вазн тоифасининг даст кўтариш баҳсларида юқори даражадаги натижалар қайд этилди.
Дастлаб, Бобурмирзо Ёқубов 153 кг вазндаги штангани муваффақиятли кўтариб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон рекордини янгилади. Орадан кўп ўтмай эса Самарқанд вилояти вакили Ҳикматилло Ҳайдаров 154 кг натижа билан ушбу рекордни янгилаб, янги маррани белгилади.
Кескин ва муросасиз кечаётган беллашувлар давомида спортчилар ўз имкониятларининг энг юқори чўққисини намоён этиб, томошабинларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор