Ўзбекистон чемпионати: От спортининг тўсиқлардан сакраш йўналишидаги мусобақа якунланди!
Жорий йилнинг 3–6 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманидаги “Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида ўтган Ўзбекистон чемпионати мусобақаси муваффақиятли якунланди. Мусобақада Наманган, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жамоалар иштирок этишди, ва рақобат жуда қизғин ўтди. Ҳар бир спортчи ўзининг энг яхши маҳоратини намойиш этди ва мусобақа томошабинлар учун унутилмас воқеага айланди.
Чемпионатнинг якуний натижалари қуйидагича:
1-кун
“A” тоифа натижалари: 130 см
1. ўрин: Алимджанов Хуршид – Чемпионс Лига
2. ўрин: Собиржонов Оқил – Париж
3. ўрин: Қурбанов Бекзод – Quintus HB
“D” тоифа натижалари: 120 см
1. ўрин: Эркинов Алишер – Этос
2. ўрин: Шокиров Дилшод – Alonso43
3. ўрин: Алимджанов Хуршид – Shape of My Heart
“B” тоифа натижалари: 115-120 см
1. ўрин: Алимджанов Хуршид – Каскат
2. ўрин: Негматов Ашрафхон – Sweet and Sour
3. ўрин: Розмухамедов Бекзод – Навруз
2-кун
“A” тоифа натижалари: 140 см
1. ўрин: Алимджанов Хуршид – Чемпионс Лига
2. ўрин: Қурбанов Бекзод – Mats V.G
3. ўрин: Собиржонов Оқил – Париж
“D” тоифа натижалари: 130 см
1. ўрин: Қурбанов Бекзод – Sentos Hippica
2. ўрин: Негматов Ашрафхон – Casamira
3. ўрин: Шокиров Дилшод – Alonso 43
“B” тоифа натижалари: 120-125
1. ўрин: Туякбаев Нуржан – Сафир
2. ўрин: Мусаев Мирзохид – Paur Deym
3. ўрин: Розмухамедов Бекзод – Навруз
3-кун
“A” тоифа натижалари: 150 см
1. ўрин: Қурбонов Бекзод – Mats V.G
2. ўрин: Қурбанов Бекзод – Quintus H
3. ўрин: Собиржонов Оқил – Париж
“D” тоифа натижалари: 140 см
1. ўрин: Ғазиев Бахромжон – La Blue Rouge
2. ўрин: Ғазиев Бахромжон – Ledy
3. ўрин: Қурбанов Бекзод – Sentos Hippica
“B” тоифа натижалари: 125-130 см
1. ўрин: Негматов Ашрафхон – Sweet And Sour
2. ўрин: Усмонов Улуғбек – Карина
3. ўрин: Розмухамедов Бекзод – Навруз

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Алимджанов Хуршид бир неча тоифада юқори натижаларга эришиб, мусобақанинг илк кунидаёқ ўзининг юқори маҳоратини намоён этди.
Чемпионат кўплаб қизиқарли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлиб, ҳар бир иштирокчи ўзининг энг яхшисини кўрсатишга интилиши. Таќдирлаш маросимида Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини ҳам иштирок этди. У ўз нутқида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги спорт алоқаларини янада ривожлантириш ва янги ютуқларга эришиш борасида ўзининг табрикларини билдирди. Элчи спортчиларга муваффақиятлар тилаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ишонч билдирди.