locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон чавандозлари Қирғизистонда бўлиб ўтган CDI1 халқаро мусобақасида ғалаба қозонди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон чавандозлари Қирғизистонда бўлиб ўтган CDI1 халқаро мусобақасида ғалаба қозонди
PHOTO: Telegram

16 май куни Қирғизистонда бўлиб ўтган CDI1* халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари катта ютуқларга эришдилар. Мусобақада иштирок этган спортчиларимиз ўз маҳорати ва ишончлари билан ёрқин натижаларга эришдилар.

Швецова Алина "Nocito de Muze" отини миниб биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг ғолиби бўлди. Каркацева Екатерина "Botzman" отини миниб иккинчи ўринни, Швецова Алина "Zamrenoni" отини миниб учинчи ўринни олди. Бу натижалар Ўзбекистон спортнинг халқаро арендаги обрўсини янада юксалтирди.

Шунингдек, ушбу мусобақа Ўзбекистон спортдаги юқори савиядаги тайёргарлик ва муваффақиятларининг яққол кўрсаткичи бўлди. Спортчиларимиз наfaқат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ва халқаро майдонда ўз иқтидори ва қобилиятларини намоиш этдилар.

Медаллар:
1- ўрин: Швецова Алина (Ўзбекистон) – "Nocito de Muze"
2- ўрин: Каркацева Екатерина (Қирғизистон) – "Botzman"
3- ўрин: Швецова Алина (Ўзбекистон) – "Zamrenoni"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг