locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон чавандозлари Бишкекдаги халқаро от спорти мусобақасида етакчиликни қўлга киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон чавандозлари Бишкекдаги халқаро от спорти мусобақасида етакчиликни қўлга киритди
PHOTO: Telegram

2025-йил 15–18 май кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида нуфузли халқаро CSI1* даражасидаги от спорти мусобақаси бўлиб ўтди. Унда бир қатор давлатлардан тажрибали чавандозлар иштирок этди. Беллашувнинг энг муҳим босқичи — Grand Prix финали 18 май куни 160 см баландликда ташкил этилди.

Мусобақанинг якуний натижасига кўра, Ўзбекистон чавандозлари юқори натижалар қайд этиб, ғолибликни қўлга киритишди:

Алимжонов Хуршидбек — Champions League оти билан (🇺🇿)
Қурбанов Бекзод — Quiontus HB оти билан (🇺🇿)
Қурбанов Бегзод — Matts V G оти билан (🇺🇿)
Мазкур ғалабалар Ўзбекистоннинг от спорти соҳасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, спортчиларнинг мунтазам тайёргарлиги ва халқаро мусобақалардаги фаоллиги натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси От спорти федерацияси ушбу ютуқларни мамлакатимиз спорт тарихидаги навбатдаги муҳим босқич сифатида баҳолайди ҳамда келгусида ҳам халқаро майдонларда юртимиз байроғини юксак марраларда хилпиратириш йўлида ишларини давом эттиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг