Ўзбекистон чавандозлари Бирлашган араб амирликларида ўтказиладиган от спортинг тўсиқлардан сакраш халқаро мусобақасида иштирок этишади
Ўзбекистон чавандозлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган от спортинг тўсиқлардан сакраш халқаро мусобақасида иштирок этишади.
Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари CSI2– 6–9 ноябрь, 2025-йил.
2025-йил 6–9 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида тўсиқлардан сакраш (Show Jumping) бўйича нуфузли халқаро от спорти мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада дунёнинг етакчи чавандозлари ва энг яхши отлари иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада қуйидаги спортчилар билан иштирок этади:
Ғозиев Баҳромжон
Қурбонов Бегзод
Абдуллаев Абдурахмон
Абдуллаев Феруз
Ушбу иштирок Ўзбекистон от спортинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, спортчиларимиз тажрибасини бойитиш ва жаҳон рейтингида юқори ўринларни эгаллаш йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади.
Тўсиқлардан сакраш — от спортинг энг мураккаб ва томошабоп турларидан бири бўлиб, унда чавандоз ва отнинг ўзаро уйғунлиги, аниқлиги ҳамда тезлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон чавандозлари жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш, ўз маҳоратларини намойиш этиш ва янги ютуқларга эришиш ниятида Дубайдаги ушбу мусобақада қатнашмоқда.
Сана: 6–9 ноябрь, 2025-йил
Жой: Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари
Йўналиш: Тўсиқлардан сакраш (Show Jumping)