locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон CAVA Эркаклар Миллатлар Лигаси мезбони этиб танланди!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистон CAVA Эркаклар Миллатлар Лигаси мезбони этиб танланди!
PHOTO: Telegram

Бугун ўтказилган CAVA йиғилишида муҳим қарор қабул қилинди. Турли мамлакатлардан вакиллар иштирокида ўтган онлайн йиғилишда қуйидагилар муҳокама қилинди:

Дастлаб турнир Покистонда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ сиёсий сабабларга кўра Ҳиндистон ва Туркманистон мусобақада иштирок этмаслигини эълон қилди. Қирғизистон ва Ўзбекистон эса ҳали иштирокни тасдиқлай олмаган эди.

Эрон турнирни сентябрь охирига қолдиришни таклиф қилди, Покистон бу фикрни қўллаб-қувватлади. Қирғизистон эса мусобақани Ўзбекистонга кўчиришни таклиф қилди ва бу таклиф Ҳиндистон, Шри-Ланка, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистон томонидан қўллаб-қувватланди.

Овоз бериш натижасига кўра: Ўзбекистон мезбонлик қилиш таклифи кўпчилик томонидан маъқулланди.

Шунингдек, CAVA Президенти Моҳамед Латхиф бу таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда волейбол федерацияси ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шу тариқа, турнир белгиланган сана бўйича ўтказилади ва Ўзбекистон расмий мезбон сифатида эълон қилинди!

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг