locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида 11 спорт тури бўйича иштирок этади

Рейн-Рурда бўлиб ўтадиган мусобақада талабалар терма жамоаси қатнашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида 11 спорт тури бўйича иштирок этади
Расм: Olympic.uz

Жорий йилнинг 16–27 июл кунлари Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси иштирок этади.

Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда мусобақага тайёргарлик, жумладан, спортчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати, ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Унда Талабалар спорт ассоциацияси, шунингдек, турли федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этди.

Универсиадада Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган спортчилар орқали қуйидаги 11 спорт тури бўйича қатнашиши режалаштирилган:
• Камондан отиш
• Спорт гимнастикаси
• Енгил атлетика
• Сувга сакраш
• Дзюдо
• Бадиий гимнастика
• Эшкак эшиш
• Сузиш
• Стол тенниси
• Таэквондо (WT)
• Теннис

Маълумот учун, Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари FISU (Бутунжаҳон университетлар спорти федерацияси) томонидан ҳар икки йилда ўтказиладиган йирик халқаро мусобақа ҳисобланади. Ўзбекистон делегациясининг биринчи гуруҳи 14 июль куни Германияга жўнаб кетиши режалаштирилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг