Ўзбекистон биринчи марта FIA INTERCONTINENTAL DRIFTING CUP Riga 2025 мусобақасида иштирок этади
Ўзбекистон Миллий Автомобил ва Мотоцикл Федерацияси (НАФКУ) – FIAнинг расмий аъзоси сифатида тарихда илк бор Ўзбекистон пилотини FIA INTERCONTINENTAL DRIFTING CUP мусобақасида, 2025 йилда Рига шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда намойиш этади.
Ўзбекистон шарафини Фаррух Урунов ва Дилшод Юсупов ҳимоя қилади. Фаррух бир неча марта Ўзбекистон Миллий Дрифт Чемпионатида (Uzbek Drift Championship) ўз маҳоратини намойиш этган, шунингдек Қозоғистон Республикаси турнирлари ва чемпионатларида иштирок этган. Дрифтдан ташқари, Фаррух автомобил спортининг бошқа йўналишларида, жумладан драг-рейсинг ва жимхана (gymkhana) бўйича ҳам ўз қобилиятини кўрсатган.

Рига-2025да спортчимиз ўзининг Toyota GT86 автомобили билан стартга чиқиб, дунёнинг энг кучли пилотларига қарши курашади.