locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон бадиий гимнастика терма жамоаси халқаро мусобақаларда медалларга сазовор бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон бадиий гимнастика терма жамоаси халқаро мусобақаларда медалларга сазовор бўлди
Расм: gymnastics.uz София Усова

София шаҳрида (Болгария) «София кубоги» номли бадиий гимнастика халқаро мусобақаси ўтказилди. Дастурнинг алоҳида турларида ўзбекистонлик спортчилар тўртта совринни қўлга киритишди.

София Усова тасма билан машқда олтин медални қозонди. Виктория Никифорова ҳалқа ва чўқмор билан машқларда икки марта кумуш медалга эришди. Лайсан Кузменко эса тўп билан машқда кумуш медалга сазовор бўлди.

Жамоавий биринчиликда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари турнир доирасида бир кумуш ва икки бронза медални қўлга киритишди.
Кристина Шин, Алана Ҳафизова, Милана Сафина, Сафия Поълатова, Жасмин Яхлакова ва Есина Жўраева кўпкурашда бронза, чўқмор билан машқда кумуш медални қозонишди. Шунингдек, София Усова, Лайсан Кузменко ва Виктория Никифорова жамоавий кўпкурашда бронза медалига сазовор бўлишди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг