Ўзбекистон аёллар велоспорт жамоаси Россиядаги мусобақада иштирок этмоқда
Шоссей велоспорт бўйича жамоамиз «Россия очиқ чемпионати»да жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
23–27 июл кунлари Россиянинг Муром шаҳрида шоссей велоспорт бўйича кўп кунлик «Очиқ Россия чемпионати» мусобақалари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бугун расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, унда жамоамиз аъзолари ҳам қатнашишди.
Ўзбекистон термаси Ляйсан Хазиева ва Руслан Усенов раҳбарлигида мусобақада фаол қатнашмоқда. Жамоа таркибида қуйидаги спортчилар бор:
• Янина Кускова
• Анна Кускова
• Евгения Галотина
• Асал Ризаева
• Виктория Ползунова
• Мадина Давронова
• Мадина Қаҳҳорова
Бу мусобақа сентябр ойида Руандада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим қисми саналади.
Бакрадзе Иман
Редактор