locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Aichi–Nagoya 2026” XX Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлаб юбoрди

Ишонамизки, қизларимиз “Aichi–Nagoya 2026” XX Осиё ўйинларида юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қилиб, халқимизни хурсанд этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Aichi–Nagoya 2026” XX Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлаб юбoрди
photo: Voleybol Uzbekistan

Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан 2026 йилда Япониянинг Aichi ва Nagoya шаҳарларида бўлиб ўтадиган XX Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида аёллар терма жамоамиз учун ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилди. Нуфузли қитъа мусобақаси олдидан жамоамиз мураббийлар штаби томонидан босқичма-босқич тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш, техник ва тактик ҳаракатларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Осиё ўйинлари — қитъанинг энг йирик ва масъулиятли спорт анжумани бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир спортчи учун улкан масъулиятдир. Терма жамоамиз мазкур мусобақада муносиб иштирок этиш ҳамда юртимиз шаънини ҳимоя қилишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган. Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан спортчиларимиз учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, тайёргарлик жараёни доимий назорат остида олиб борилмоқда.

Ишонамизки, қизларимиз “Aichi–Nagoya 2026” XX Осиё ўйинларида юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қилиб, халқимизни хурсанд этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг