Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси Asian Rugby Sevens Trophy — Oman Sevens мусобақасига тайёргарликни бошлади
8–23 октябрь кунлари Тошкент вилоятидаги РУТБ “Янгиобод” спорт базасида Ўзбекистон аёллар регби-7 миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда. Тайёрлов жараёни 24–27 октябрь кунлари Уммон пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро Asian Rugby Sevens Trophy — Oman Sevens мусобақасида иштирок этиш доирасида олиб борилмоқда.
Терма жамоа таркибига қуйидаги спортчилар киритилган:
Гулшанбону Мансурова
Ойшажон Уразметова
Хонзода Обиджонова
Нуржамал Науризбаева
Айнура Абзиева
Нафосат Одилова
Шолпан Алламберганова
Гулрух Рузматова
Наргиза Жумабаева
Феруза Янгибоева
Севинчхон Муйдинжонова
Ҳулкар Олломберганова
Мураббий: Павел Иванов
Мусобақа регламентига кўра, Oman Sevens ғолиби Asian Rugby’нинг олий дивизионига йўлланмани қўлга киритади, бу эса терма жамоамизнинг иштирокини янада муҳим қилади.
Тайёрлов жараёнида жамоа жисмоний бардошлилик, тактик схемалар ва ўйин боғланишлари устида ишламоқда. Мураббийлар штаби интизом, тезлик ва жамоавий ўйин уйғунлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.