locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси — Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025 чемпиони

Ўзбекистон терма жамоаси беш ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб чемпион бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси — Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025 чемпиони
photo: regbi Uzbekistan

2025 йил 25–26 октябрь кунлари Оман давлатининг Маскат шаҳрида аёллар терма жамоалари ўртасида Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025 мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирда тўртта жамоа — Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Ливан — иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон аёллар регби-7 терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Осиё Регби Trophy чемпиони бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйин натижалари

1-ўйин (25 октябрь)
Ўзбекистон – Ливан: 39–0
Уринишлар:
Хонзода Обиджонова — 2,
Гулрух Рузматова — 1 (реализация — 1),
Феруза Янгибоевa — 1,
Наргиза Жумабоева — 1,
Ойшаджон Уразметова — 1,
Севинчхон Муйдинжонова — 1.
Реализация: Айнура Абзиева — 1.

2-ўйин (25 октябрь)
Ўзбекистон – Эрон: 5–12
Уриниш: Айнура Абзиева — 1.

3-ўйин (26 октябрь)
Ўзбекистон – Иордания: 46–0
Уринишлар:
Нафосат Одилова — 3,
Айнура Абзиева — 1 (реализациялар — 3),
Гулшанбону Обиджонова — 1,
Хонзода Обиджонова — 1,
Нуржамал Науризбаева — 1,
Севинчхон Муйдинжонова — 1.

Ярим финал (26 октябрь)
Ўзбекистон – Жанубий Корея: 38–0
Уринишлар:
Айнура Абзиева — 2 (реализация — 1),
Феруза Янгибоевa — 1,
Хонзода Обиджонова — 1,
Наргиза Жумабоева — 1,
Шолпан Аламбергенова — 1.
Реализациялар: Ойшаджон Уразметова — 2, Севинчхон Муйдинжонова — 1.

Финал (26 октябрь)
Ўзбекистон – Эрон: 17–7

Якуний натижа

Ўзбекистон терма жамоаси беш ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, юқори даражадаги тайёргарлик, интизом ва жамоавий бирдамликни намойиш этди.
Asia Rugby Emirates Sevens Trophy 2025 турниридаги ғалаба — Ўзбекистон аёллар регбисининг тарихидаги муҳим ютуқ бўлиб, миллий жамоанинг халқаро майдондаги мавқеини янада мустаҳкамлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг