locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон “Asia Auto Gymkhana Championship 2025” мусобақасининг илк босқичида шоҳсупага кўтарилди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистон “Asia Auto Gymkhana Championship 2025” мусобақасининг илк босқичида шоҳсупага кўтарилди
Расм: Gazeta.uz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Asia Auto Gymkhana Championship 2025” Осиё чемпионатининг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон автоспорт ва картинг миллий федерацияси жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, саралаш босқичидан асосий фаворитлар қаторида ўрин олди.

Юртдошимиз Дилшод Юсупов саралаш босқичида энг яхши натижалардан бирини қайд этиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Жуфтликлар беллашувида Дилшод Юсупов ва Алим Аҳмаджонов мукаммал ҳамжиҳатлик ва юқори тезлик намоён этиб, эркаклар жуфтликлар баҳсида кумуш медалга сазовор бўлишди.

Биринчи босқич натижаларига кўра, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг