Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз —Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу спорт тури бўйича дастлабки мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан 1000 нафардан ортиқ спортчилар Ўзбек жанг санъатининг "Беллашув" йўналиши бўйича куч синашишди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси По'лат Усмонов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Шерзод Мирзанов ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Андижон ва Бухоро вилояти жамоалари эгаллади. Учинчи ўрин Сирдарё ҳамда Жиззах вилояти спортчиларига насиб этди.