Ўзбек велоспорт \"маликалари\" дунё нигоҳидаги турнирларда муносиб қатнашмоқда
Айни кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида спортнинг велоспорт тури бўйича нуфузли мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятли жиҳати - бизнинг велоспортчиларимиз ҳам ( аёл - қизларимиз) ўша турнирларда иштирок этаётганлигидир.
Ўзбекистон велоспорт оламида тарих яратмоқликка киришаётган Янина Кускова ҳам Бельгия шаҳрида қайноқ ҳароратда ўтказилаётган "LA FLÉCHE WALLONNE FÉMININE" мусобақасида Испаниянинг "Laboral kutxa team" жамоаси номидан иштирок этган ҳолда (Легионер) Ўзбекистонга ҳам муҳим очколарни улашишда давом этмоқда.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатларида ўтказилаётган нуфузли "Tour of the Gila 2025" турнирида яна бир легионер вакиламиз - Нафосат Козиева "PATO BIKE BMC TEAM" жамоаси номидан қатнашиб, мусобақа сарҳисобларига кўра, турнир жадвалида кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. (41 : 41, 91) Ушбу спортчимиз ҳам ўз натижаси билан юртимизга муҳим бўлган очколарни туҳфа этиб, кучлилар орасидан 12 - ўринни банд қила олди.
Маълумот сифатида қайд этиш керакки, ушбу турнир кўп кунлик халқаро пойга ҳисобланади ва бу - Америкадаги энг машҳур пойгалардан бири бўлиб, 40 йилдан ортиқ вақтдан буён кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Бу турнирда жаҳон чемпионлари, олимпиада ўйинларининг чемпионлари ғолиб чиққан. Кечадан биринчи босқичга 26,5 км масофага старт берилди.

Ажабланарли томонлардан бири - босқичлар тоғ чўққиларда, 1850 метр, 2500 метр баландликда бўлиб ўтади. Бу турнирнинг босқичлари энг қийин шароитда бўлиши кўпчиликка аён. Аммо шунга қарамасдан Ўзбекистон спортчиларининг ушбу мусобақадаги кўрсаткичлари йилдан - йилга яхшиланиб борилмоқда.
Турнирда иштирок этаётган спортчиларимизга, жумладан, Нафосат Козиевага ҳам келгусидаги ҳаракатларига омад тилаймиз!