locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек таэквондочилари халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек таэквондочилари халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда
Расм: Nova24.uz

Тошкентдаги “Универсал” спорт саройи базасида Ўзбекистон, Хитой ва Бразилия таэквондо (WT) терма жамоаларининг иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди. Йиғинда олимпия медалчилари ва истиқболли ёш спортчилар биргаликда машғулот олиб бормоқда. Унда Ўзбекистон термасидан 35, Хитойдан 19 ва Бразилиядан 9 нафар спортчи қатнашмоқда.

Қатнашчилар орасида 2024 йил Париж Олимпиадаси кумуш медали совриндори Светлана Осипова (Ўзбекистон) ва бронза медали соҳиби Эдивал Маркес (Бразилия), шунингдек, жаҳон ва қитъа чемпионлари ҳам бор.

Халқаро йиғин 16 майгача давом этади. Бразилия жамоаси Тошкентда 11 майгача, Хитой термаси эса 13 майгача қолади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг