Ўзбек спортчилари тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI1* ва CSIO4* халқаро мусобақада иштирок этади
Ўзбек чавандозлари 10-14-июнь кунлари Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI1* ва CSIO4* халқаро мусобақада иштирок этади.
10–14-июнь кунлари Польшанинг Сопот шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI1* ва CSIO4* халқаро мусобақалари бўлиб ўтади. Мусобақа доирасида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кучли чавандозлар совринли ўринлар ҳамда Халқаро от спорти федерацияси (FEI) рейтинг очколари учун баҳс олиб борадилар.
Мусобақалар CSI1* ва CSIO4* халқаро тоифаларида ўтказилиб, спортчилар ҳамда отлар турли мураккабликдаги йўналишларда ўз маҳоратларини намоён этишади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилади.
Спортчиларимизга омад, муваффақиятли чиқишлар ва юқори натижалар тилаймиз!