locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек самбочилари Осиё ва Океания чемпионатида жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллашди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек самбочилари Осиё ва Океания чемпионатида жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллашди
Расм: sambouzbekistan.uz Ўзбек самбочилари

14–20 апрел кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди. Турли ёш тоифаларидаги мусобақаларда қитъамизнинг 25 га яқин давлати вакиллари бўлган 600 дан ортиқ самбочи медаллар учун кураш олиб борди.

Мусобақа ёшлар, ўсмирлар, катталар, ёшлар ўртасида, спорт усталари (ветеранлар), кўзи ожиз ва кўриш қобилияти суст спортчилар ўртасида ўтказилди. Чемпионат якунларига кўра, ўзбек самбочилари жами 69 та олтин, 29 та кумуш ва 45 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси мусобақада муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари ва яқинларини чин қалбдан табриклайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг