locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек футзалининг келажаги ишончли қўлларда

Жараёнга Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес бевосита бошчилик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек футзалининг келажаги ишончли қўлларда
Фото: Ўзбекистон футзали

“Юнусобод” спорт мажмуасида 2009-йил ва ундан кейин туғилган, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган иқтидорли ёш футзалчиларнинг сўнгги, ҳал қилувчи кўриги бўлиб ўтди.

Жараёнга Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес бевосита бошчилик қилди.

Испаниялик мутахассис “Истеъдодларни излаб” селекция ишчи гуруҳи томонидан тавсия этилган ёш футзалчиларнинг ҳар бирини синчковлик билан кузатиб, уларнинг имкониятларини назорат учрашувлари орқали баҳолади. Шунингдек, ёш футзалчилар ва мураббийларга керакли кўрсатма ҳамда тавсиялар берди.

Хосе Мария Мендес:
— Бугун ўзбек футзалининг келажаги ишончли қўлларда эканига яна бир бор амин бўлдим. Ўзбекистонга дастлаб келган йилларим билан ҳозирги фаолиятимни таққослаяпман. Бугунги ёшларнинг футзалга бўлган иштиёқи, кўзларидаги олов мени жуда хурсанд қилмоқда.
Биз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод бўлишга қодир, тайёр ёшларни кўриб турибмиз. Энг қувонарлиси, 2011–2012-йилларда туғилган истеъдодли футзалчилар ҳам жуда кўп.
Агар биз шу йўлда изчил меҳнат қилиб, истеъдодларни кашф этиб, уларни катта футзал оқимига жалб қилсак ва маҳоратини янада оширсак, Ўзбекистон нафақат Осиёда, балки жаҳон футзалида ҳам ўз сўзи, овози ва нуфузига эга бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг