locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек дзюдосининг яқин келажакдаги режалари - Баҳрайндан Япониягача муҳокама қилинди

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаларимиз мураббийлар штаби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбек дзюдосининг яқин келажакдаги режалари - Баҳрайндан Япониягача муҳокама қилинди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаларимиз мураббийлар штаби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бош мураббийларимиз Алексей Будолин, Аурелиан-Чиприан Флис, Андрей Штурбабин Федерация раиси Азизжон Камиловга 2025 йилнинг қолган қисми ҳамда 2026 йил режаларини тақдим этишди.

Йил охиригача ёшларимиз шу кунларда Баҳрайн давлати мезбонлик қилаётган III ёшлар Осиё ўйинларида, катта терма жамоамиз ноябрь ойида Саудия Арабистонида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади.

Бундан ташқари, ўсмир ва ёшларимизнинг Осиё Кубоги, катталаримизнинг эса IJF тақвимидан ўрин олган Grand Slam мусобақаларида қатнашиши режалаштирилган. 2026 йилнинг асосий мусобақаларидан бири эса бу Японияда ўтказиладиган Осиё ўйинларидир. Бу бутун Ўзбекистон терма жамоалари тизими учун жиддий синов бўлади.

Йиғилиш якунида федерация раиси Азизжон Камилов тақдим этилган режаларга баҳо бериб, келгусидаги ишларининг устувор йўналишларини қайд этди ва янги ғалабалар йўлида тизимли ёндашув, юқори интизом ва ягона жамоавий усул зарурлигини таъкидлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг