Зарбдорда ўқитувчи аёллар ўртасида волейбол мусобақасига старт берилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Жиззах вилояти Зарбдор туманида ўқитувчилар (аёллар) ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги мусобақасининг туман босқичи бошланди.
Мазкур мусобақада тумандаги барча умумтаълим мактаблари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги фаол хотин-қизлар иштирок этиб, ўзаро баҳс олиб бормоқда.
"Устозлар ақлда ҳам, спортда ҳам устоз!" шиори остида ўтказилган мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Раҳимберди Анқаев ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Шавкат Розиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тиладилар ҳамда спорт орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист